Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Еврокомиссия 10 минг евродан ортиқ тўловни нақд пулда тўлашни тақиқлаш таклифи билан чиқди
ЕИнинг қатор мамлакатларида йирик тўловларни нақд пулда амалга ошириш тақиқланган нормалар амал қилади. Бунда лимитлар турли давлатларда бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Грецияда чекланган сумма 500 евро бўлса, Чехияда 10,5 минг еврони ташкил этади.
Фото: РИА Новости
Евроиттифоқ мамлакатларида нақд пулда 10 минг евродан ортиқ тўлов амалга оширилиши тақиқланиши мумкин. Пул ювиш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашни кучайтириш кўзда тутилган ташаббусларни тайёрлаётган Еврокомиссия ана шундай таклиф билан чиқди.
«Пул ювиш фуқаролар, демократик институтлар ва молия тизимларига ошкора хавф солади. Муаммо кўламига эътиборсиз бўлмаслик керак, жиноятчилар фойдаланиши мумкин бўлган барча йўлларни ёпиш керак», — деди молиявий барқарорлик ва молиявий хизматлар бўйича еврокомиссар Мейрид МакГиннесс.
Таъкидланишича, ЕИнинг қатор мамлакатларида йирик тўловларни нақд пулда амалга ошириш тақиқланган нормалар амал қилади. Бунда лимитлар турли давлатларда бир-биридан фарқ қилади. Масалан, Грецияда чекланган сумма 500 евро бўлса, Чехияда 270 минг кронани (10,5 минг евро) ташкил этади.
Шу сабабли Еврокомиссия ЕИнинг барча мамлакатлари учун 10 минг евродан ортиқ тўловни нақд пулда тўлашни тақиқлаш таклифи билан чиқди.
Шу билан бирга, ЕК аноним криптоҳамёнларни тақиқлашни таклиф қилди.
Мавзуга оид
07:50 / 04.05.2026
Ўзбекистонда 100 минг сўмлик банкнотдан энг кўп фойдаланилмоқда
12:04 / 16.04.2026
Янги биометрик чегара назорати ЕИ аэропортларида муаммо чиқарди
07:45 / 09.04.2026
Инфографика: Хитой қарзи ЕИни ортда қолдирди
11:06 / 06.04.2026