Жаҳон | 16:30 / 21.07.2021
6191
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 билан касалланиб соғайган бўлиши мумкин – ОАВ

Июн ва июл ойларида Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши томонидан 29 минг кишининг қон таҳлили ўрганилганида, қон намуналарининг 67,6 фоизида антитаналар борлиги аниқланди.

Ҳиндистонликлардан олинган қон намуналарини ўрганиш натижалари мамлакат аҳолисининг учдан икки қисми COVID-19 билан касалланиб соғайган бўлиши мумкинлигини кўрсатмоқда, деб хабар берди Ғарб ОАВ.

Июн ва июл ойларида Ҳиндистон тиббий тадқиқотлар кенгаши томонидан 29 минг кишининг қон таҳлили ўрганилганида, ушбу қон намуналарининг 67,6 фоизида антитаналар борлиги аниқланди.

Маълумот берилишича, тадқиқотда қатнашганларнинг атиги 13 фоизи тўлиқ эмланган бўлган. 

ОАВнинг эслатишича, 2020 йил декабр-2021 йил январда худди шундай тадқиқот ўтказилганида 25 фоиздан камроқ қон намуналарида антитаналар аниқланган. 

Кенгаш раиси Балрам Бхаргава ушбу тадқиқот "умид учқунлари"ни беришини айтди.

Ҳиндистон COVID-19 билан касалланганлар сони бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда турибди. Мамлакатда 31,2 миллиондан ортиқ ҳолат қайд этилган, 418 мингдан зиёд бемор вафот этган.

Мавзуга оид