Жаҳон | 20:24 / 21.07.2021
4695
1 дақиқада ўқилади

Испанияда кўчада ниқоб тақиб юриш талаби бекор қилинди

Ҳукумат қарорига кўра, 26 июлдан бошлаб аҳоли ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда кўчада ниқобсиз юриши мумкин. Шу билан бирга, барча ёпиқ жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби амал қилади.

Испания парламенти қуйи палатаси кўчада мажбурий ниқоб тақиб юришни бекор қилиш тўғрисидаги ҳукумат фармонини тасдиқлади. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар берди.

Испания ҳукумати қарорига кўра, 26 июлдан бошлаб аҳоли ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда кўчада ниқобсиз юриши мумкин. Мамлакатда мазкур тартиб қарийб бир йил аввал киритилганди. Шу билан бирга, барча ёпиқ жамоат жойларида ниқоб тақиш талаби амал қилади.

Пандемия бошланганидан буён Испанияда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4,1 миллиондан ошган, 81 мингдан зиёд бемор вафот этган. Мамлакатда ўтган йил декабрда вакцинация кампанияси бошланган.

Ҳозирга қадар аҳолининг 50 фоиздан ортиғи коронавирусга қарши эмланди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид