Жамият | 16:20 / 21.07.2021
8908
3 дақиқада ўқилади
Реклама

LG TONE Free қулоқчинларида бузилишсиз овоз ёки Meridian логотипи нимани англатади?

Сизда қулоқчинлар ҳақида озми-кўпми тушунча пайдо бўлиши учун LG TONE Free фойдаланувчиларини сотувга чиқарилган вақтдан бошлаб хурсанд этиб келаётган Meridian технологиясидан бошлаймиз.

Демак, Meridian Audio – бу 1977 йилда асос солинган Британиянинг акустика тизими ишлаб чиқарувчи компанияси. Компания ички кучайтиргичли рақамли фаол динамика ва рақамли сигналларни қайта ишлаш учун микропроцессорни ишлаб чиқаради. LG'нинг Meridian Audio билан ҳамкорлиги натижасида кўплаб аудиомаҳсулотлар, шу жумладан, саундбарлар, XBOOM колонкалари ва биз бугун суҳбатлашадиган симсиз TONE Free қулоқчинлари яратилди.

Meridian технологияси туфайли, қулоқчинлар қаерда турганингиздан қатъий назар тиниқ босимли товуш билан таъминлайди. Овознинг мукаммал сифати сигналнинг рақамли қайта ишланиши (DSP) натижасида пайдо бўлади. Meridian томонидан 25 йилдан ортиқ вақт давомида такомиллаштириб келинаётган DSP технологияси чинакам колонкалар овозини эслатувчи реал овоз муҳитини яратади ҳамда тингловчиларга мусиқа асарларини тоза товуши билан мавжудлик таъсирини ҳис этишларига имкон беради.

Агарда барча қулоқчин моделлари тақдим этаётган товушлари ҳақида оз-моз бўлса-да тушунарли бўлган бўлса, энг машҳур моделлардан бири бўлган FN6 афзалликлари билан танишишга ўтамиз.

Шаҳар шароитларида сифатли овоз билан бир қаторда хавфсизлик ҳам жуда муҳим бўлгани учун TONE Free FN6 қулоқчинларида атроф-муҳит товушининг хавфсиз режими мавжуд бўлиб, у зарурият туғилганида, жумладан, йўлни кесиб ўтаётганда ён-атрофдаги овозни тўлақонли эшитишга ёрдам беради. Агар режим ўчиқ бўлса, қулоқдаги фиксация сиз ҳаттоки, гавжум кафе ёки одамлар билан тўла автобусда бўлсангиз ҳам ташқи шовқин-суронни тўсадиган сифатли муҳитни ҳосил қилади.

Афзалликлари ҳақида сўзлар эканмиз, автоном иш ҳақида гапирмасликнинг иложи йўқ. TONE Free FN6 мусиқани 18 соатгача тўхтовсиз янгратиши мумкин. Агарда сизнинг узоқ қувватлашга вақтингиз бўлмаса, сиз уларни беш дақиқада бир соат тинглаш учун қувватлашингиз мумкин.

Қулоқчинларнинг яна бир хусусияти – ҳаттоки, узоқ вақт фойдаланилганда ҳам қулоқларни ишқаламайдиган нотоксик, гипоаллергенли тиббий силикондан ясалган юмшоқ қулоқ ёстиқчаларидир.  

Қулоқчинларнинг ўзига хос хусусиятларини санаб чиқаётган вақтимиз ҳозирги кундаги энг долзарб функциялардан бири – бактериялардан тозалаш ҳақида ҳам айтиб ўтиш зарур. Қулоқчинлар тўпламига қулоқчинлар қувватланаётган вақти ультрабинафша билан бактерияларни 99,9 фоизга йўқ қиладиган UVnano технологиясига эга махсус зарядлаш кейси ҳам киради.

LG TONE Free FN6 қулоқчинини харид қила туриб, сиз Meridian тиниқ овозини ва ҳар бир ҳаракатда фойдаланиш қулайлигини ҳам сотиб оласиз.

Сайт: lgblog.uz

Instagram: @lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
#LG
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид