Лукашенко Европа Россия ва Хитой иштирокидаги учинчи жаҳон уруши бошланишига сабабчи бўлиши мумкинлигини айтди
Лукашенконинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатларининг Беларуснинг ички ишларига аралашиши, давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниши ва беларусларга қаратилган ахборот тарғиботи охир-оқибат жаҳон миқёсидаги низога олиб келиши мумкин.
Европа мамлакатларининг Беларус, Россия ва Хитойга қарши ҳибрид ҳужумлари учинчи жаҳон урушига олиб келиши мумкин. Беларус президенти Александр Лукашенко Sky News Arabia телеканалига берган интервьюсида ана шундай фикр билдирди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатларининг Беларуснинг ички ишларига аралашиши, давлат тўнтаришини амалга оширишга уриниши ва беларусларга қаратилган ахборот тарғиботи охир-оқибат жаҳон миқёсидаги низога олиб келиши мумкин. Лукашенконинг қўшимча қилишича, бу урушнинг иштирокчилари Беларус, Россия ва Хитой бўлади.
Беларус президенти Европа мамлакатлари деганда оддий фуқароларни эмас, балки фақат АҚШнинг буйруқларини бажарадиган ва ўзлари мустақил қарор қабул қила олмайдиган «ақлсиз сиёсатчилар»ни назарда тутаётганини айтди.
«АҚШ ва Ғарбий Европа мамлакатлари муносабатлари – бу метрополия ва колония муносабатлари», — деди у.
Беларуснинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатлари 2020 йил августда республикада президент сайлови бўлиб ўтганидан сўнг ёмонлашди. Сайлов натижалари эълон қилинганидан кейин ўтказилган оммавий норозилик намойишлари ҳукумат томонидан аёвсиз бостирилгани Ғарб мамлакатларининг кескин танқидига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
15:04
Давлат департаменти АҚШ фуқароларини Беларусни зудлик билан тарк этишга чақирди
18:53 / 10.12.2024
Лукашенко: Беларусда ўнлаб ядровий каллаклар бор
17:21 / 09.12.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
02:18 / 07.12.2024