Жаҳон | 22:33 / 21.07.2021
11600
1 дақиқада ўқилади

Олимлар коронавирус қайси ҳайвонларни зарарлаши мумкинлигини аниқлашди

Биологлар коронавируснинг турли ҳайвонлар нафас йўлларидаги ҳужайраларни зарарлай олиш хусусиятини ўрганиб чиқишди. Аниқланишича, коронавирус фақат маймунлар ва мушуксимонлар оиласи вакилларига юқар экан.

Фото: Sakchai Lalit / AP

Олимлар буни аниқлаш учун 12 турдаги уй ва ёввойи ҳайвонлар, жумладан, макака-резус, мушук, сассиқкузан, ит, чўчқа, қуён, эчки, йирик шохли чорва, лама, туя ва икки турдаги кўршапалакнинг нафас йўлларидаги ҳужайралар моделлари коллекциясидан фойдаланишган.

Аниқланишича, коронавирус фақатгина мушуклар ва маймунлар нафас йўллари ҳужайраларини зарарлаган.

“Биз олган натижалар мушук, маймун ва уларга яқин турлар коронавируснинг иккиламчи тарқалиши учун резервуар бўлиши мумкинлигини синчков кузатишни талаб этади”, деб хулоса қилишган тадқиқот муаллифлари.

Мавзуга оид