Жаҳон | 00:19 / 22.07.2021
9383
1 дақиқада ўқилади
Байден ва Зеленский учрашуви санаси маълум қилинди
АҚШ ва Украина президентлари Жо Байден ва Владимир Зеленский 30 августда Вашингтонда учрашади.
Оқ уйнинг маълум қилишича, учрашув давомида икки етакчи Россиянинг Қрим ва Донбассдаги “агрессияси”ни, Украинанинг энергетик хавфсизлигини, Украинада коррупцияга қарши кураш ва демократик ислоҳотлар лойиҳаларини муҳокама қилишади. “Ушбу ташриф АҚШ Украинанинг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашининг исботи бўлади”, деб айтилган Оқ уй хабарида.
Зеленский Байдендан Оқ уйга ташриф буюриш ҳақидаги таклифни 7 июндаги телефон суҳбати давомида олган. Бироқ ўшанда Украина президентининг АҚШга ташрифи аниқ санаси маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
21:42 / 23.12.2024
WP: Украина ҳукумати уруш 2025 йилда тугашига ишонмоқда
18:12 / 23.12.2024
Байден ўлимга ҳукм этилган 37 нафар маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
23:11 / 21.12.2024
АҚШ президенти ҳукумат ишини молиялаштиришни узайтирувчи қонунни имзолади
20:35 / 21.12.2024