Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда қадимий тангаларнинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйилди
Навоий аэропортида хорижга учиб кетаётган П.С ҳамда Д.Т. қадимий тангалар ва қоғоз купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқиб кетишмоқчи бўлишди.
Маълум қилинишича, ушбу фуқароларнинг хатти-ҳаракати божхоначилар эътиборини тортган ва улар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Кўрик давомида уларга тегишли бўлган сумкада декларацияда кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 14 дона қадимий танга ва 8 дона қоғоз купюралар борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатда фуқаролар «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 23 мартдаги «Маданий бойликларни олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисида»ги Низом талабларини бузиб, танга ва купюраларни ноқонуний тарзда олиб чиқишга уринишган.
Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:55 / 17.07.2026
Навоийда ИИБ терговчиси пора олишда қўлга тушди
09:00 / 01.07.2026
Тошкент ва Навоийда мансабдорлар пора билан ушланди
18:17 / 15.06.2026
“Сув ичаман деб чалғидим” – Навоийда ЙТҲга учраган автобус ҳайдовчиси 10 йилга қамалди
23:10 / 30.05.2026