Жамият | 21:16 / 22.07.2021
3061
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда машина бошқараётиб телефондан фойдаланган автоблогерга чора кўрмаган ЙПХ ходимларига хизмат текшируви тайинланди

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида автомобиль бошқараётиб телефондан фойдаланган автоблогерга чора кўрмаган ЙПХ ходимларига хизмат текшируви тайинланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йил 9 июнь куни Сурхондарё вилояти Шеробод туманида хизмат олиб бораётган вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХ инспекторлари томонидан Cobalt русумли 75 E 270 MA давлат рақам белгили автомашина ҳайдовчиси ҳаракатланиш давомида қўл телефонидан фойдаланиб келгани учун тўхтатилган.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ўзига нисбатан маъмурий баённома қоғозда тузилишини сўраган ҳамда шу жойда хизмат олиб бораётган инспекторлар тиббиёт ниқобисиз фаолият олиб бораётганига эътироз билдирган. Маълум бўлишича, Cobalt бошқарувида автоблогерлардан бири бўлган. ЙПХ инспекторлари ҳаракатланиш давомида қоидаларни бузиб, телефондан фойдаланган ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрмаган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ЙПХ инспекторларининг ҳаракатига нисбатан хизмат текшируви олиб борилмоқда.

Мавзуга оид