Жамият | 19:48 / 22.07.2021
3566
1 дақиқада ўқилади

Евроиттифоқ камбағал мамлакатларга 200 млн дозадан ортиқ вакцина етказиб беради

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйеннинг сўзларига кўра, вакциналар COVAX дастури орқали етказиб берилади.

Фото: Getty Images

ЕИ 2021 йил охирига қадар паст ва ўрта даражадаги даромадли мамлакатларга 200 млн дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина етказиб беради ҳамда Африкада оммавий вакцина ишлаб чиқарилишини йўлга қўяди.

"Йил охиригача паст ва ўрта даражадаги даромадли мамлакатларга 200 млн дозадан ортиқ коронавирусга қарши вакцина етказиб берамиз", - деди Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен.

ЕИда вакцинага муҳтож мамлакатларга ёрдам бериш билан Team Europe ("Европа жамоаси") ташкилоти шуғулланади. У ЕИнинг 27 аъзоси томонидан ташкил этилган.

ЕК раисининг сўзларига кўра, Team Europe сотиб олган 200 млн дозадан ортиқ вакцина COVAX дастури орқали етказиб берилади.

Шунингдек, Team Europe Африкада вакцина ишлаб чиқариш ва тарқатиш бўйича лойиҳани илгари сурган. Лойиҳага ЕИ томонидан бир миллиард евро ажратилади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид