Спорт | 10:58 / 23.07.2021
6800
1 дақиқада ўқилади

ПФЛ: трансфер ойнаси 31 июлгача очиқ бўлади

Фото: Tribuna.uz

Ўзбекистон футболида 5 июль куни трансфер ойнаси очилган бўлиб, у 31 июлга қадар давом этади. 

30 июль санасидан эътиборан Суперлига баҳслари мухлисларсиз давом эттирилади. Трансферлар ойнасида «Турон» 9 ўйинчиси, «Металлург» легионерлари, «Машъал» ва «Қизилқум» 4 нафардан футболчиси билан хайрлашди. 

Маълумот учун, жамоалар таркибидаги ўзгаришлар, футболчилар статистикаси, ички чемпионат билан боғлиқ янгиликлар, U-21 ва U-18 чемпионатлари ЎзПФЛ телеграм каналида бериб бориляпти.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид