АҚШда Байден импичмент қилиниши кераклиги айтилди
Washington Post нашри шарҳловчиси Марк Тиссен АҚШ президенти Жо Байден импичмент қилинишга лойиқ эканини айтди. Унинг таъкидлашича, бунга сабаб “Шимолий оқим-2” газ қувури бўйича Вашингтон ва Берлин ўртасида эришилган келишув ҳисобланади.
Тиссеннинг айтишича, 2019 йилда демократлар импичмент жараёнини АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампга қарши қўллаган. Улар таъкидлаганидек, бунга Трампнинг Украина президенти Владимир Зеленскийга Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байденга нисбатан тергов бошлаш талаби билан босим ўтказгани сабаб бўлган.
“Энди эса Байден маъмурияти Зеленский АҚШ ва Германия ўртасидаги келишувга кўниши учун эҳтимол унинг “қўлини қайирган” бўлиши мумкин. Ушбу келишув Берлин ва Москвага “Шимолий оқим-2” газ қувури қурилишини якунлашга имкон беради”, деб айтган шарҳловчи.
Унинг таъкидлашича, Байден Украина президентига бу масалада таъсир кўрсатиши мумкин. Бу Зеленский Киев учун бенаф келишувга рози бўлиши мақсадида қилинмоқда.
“Бу юз берганда, Москва Ғарбий Европани газ таъминотидан узмаган ҳолда, Киевга газ етказишни тўхтатиши мумкин”, деб таъкидлаб ўтган журналист.
Таъкидланишича, Дональд Трамп президент лавозимидан кетишидан олдин газ қувури лойиҳасига қарши санкциялар киритиб, унинг қурилишини тўхтата олганди.
Аввалроқ АҚШ ва Германия “Шимолий оқим-2” бўйича келишувга эришганди. Унга кўра, газ қувури қурилишини маълум шартларга кўра якунлаш мумкин бўлади.
Мавзуга оид
19:29 / 20.12.2024
Reuters: Байден администрацияси Украинага охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилишга тайёрланмоқда
23:04 / 13.12.2024
CNN: Байден Украинага минглаб ракета ва снарядларни юборишни хоҳламоқда
18:03 / 12.12.2024
Байден 39 кишини афв этиб, 1500 маҳбуснинг жазосини енгиллаштирди
08:53 / 02.12.2024