Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда ака-укалар икки нафар аёлни «самосуд» қилиб сочини кесишди
Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида бойсунлик ака-укалар икки нафар аёлни «самосуд» қилиб сочини кесишган. Ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 21 июль куни соат 16:00ларда, Шўрчи тумани Совжиронбобо маҳалласида, Бойсун тумани Даштиғоз маҳалласида яшовчи ака-ука, Х.Ботир ва Х.Тошмат, Денов тумани С.Оллоёр маҳалласида яшовчи, Х.Фарида ҳамда Минора маҳалласида яшовчи, Б.Муҳаббатни учратиб қолиб, уларга зўрлик ишлатган. Ака-ука аёлларга «Нега синглимнинг тинч яшашига тўсқинлик қиляпсан?» деб, қайчи билан сочларини кесиб, кийимларини йиртиб, қўллари билан уриб, Х.Фарида ва Б.Муҳаббатга «соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил» тан жароҳати етказган.
Қайд этилишича, жорий йил 22 июль куни безорилик жиноятини қасддан содир қилган ака-ука Х.Ботир ва Х.Тошматга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:52 / 24.12.2025
Президент Сурхондарёни инвестиция ва аҳоли даромади энг тез ўсадиган ҳудудга айлантириш вазифасини қўйди
10:22 / 13.12.2025
Ноҳақ судланган сурхондарёлик ёлғиз онанинг иши қайта кўриб чиқилади
10:20 / 12.12.2025
Сурхондарёда машинасида 51 кг гашиш олиб кетаётган шахс ушланди
12:41 / 05.12.2025