Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 20:48 / 24.07.2021
4435
1 дақиқада ўқилади
Хитойда омборда юз берган ёнғинда 14 киши ҳалок бўлди
Ҳалок бўлганлардан ташқари, яна 12 киши жабрланган бўлиб, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Фото: Xinhua
Хитойнинг Чанчун шаҳридаги логистика омборида юз берган ёнғин оқибатида 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Синхуа хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёнғин юқори технологиялар саноат зонаси ҳудудидаги омборда келиб чиққан.
Қайд этилишича, ҳалок бўлганлардан ташқари, яна 12 киши жабрланган бўлиб, уларнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Ёнғинга нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
07:45
Хитойда қарийб 1 километрлик эскалатор ишга тушди
07:49 / 09.03.2026
Инфографика: Хитой электромобилларини энг кўп ким сотиб оляпти?
09:23 / 08.03.2026
CNN: АҚШ разведкаси Хитой Эронга ёрдам бермоқчи деб ҳисобламоқда
21:45 / 07.03.2026