Ўзбекистон | 11:24 / 25.07.2021
5005
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда бир кунда 200 мингдан ортиқ вакцина қўлланди, вакцинация билан қамраб олинган аҳоли сони 4 миллиондан ошди

Ўзбекистонда 24 июль куни коронавирусга қарши 209 137 доза вакцина қўлланди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, шундан 146 648 доза биринчи босқичда, 41 475 доза иккинчи босқичда ва 21 014 доза учинчи босқичда қўлланган.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 6 338 889 доза вакцинадан фойдаланилган бўлиб, уларнинг 1 648 246 таси иккинчи дозада ва 634 976 таси учинчи дозада қўлланилган. Эмлаш жараёнига қамраб олинган жами аҳоли сони 4 055 667 нафарни, шу кунгача коронавирусга қарши тўлиқ эмлаб бўлинганлар сони эса 1 077 470 нафарни ташкил қилмоқда.

ССВ маълумотларига кўра, 24 июль кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни Фарғона вилояти (36 012 доза), Наманган вилояти (28 135 доза) ва Андижон вилояти (20 865 доза) банд қилган. Жами эмлашлар сони бўйича ҳам водий вилоятлари пешқадам: Наманган вилоятида 841 982 доза, Фарғона вилоятида 827 122 доза, Андижон вилоятида 704 061 доза. Шунингдек, Самарқанд вилоятида ҳозиргача 589 957 доза вакцина қўлланилган.

17 июль куни Ўзбекистонда коронавирусга қарши тўлиқ эмланганлар сони 1 миллион кишидан ошганди.

Мавзуга оид