Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида чорва молларининг асосий қисми аҳоли томонидан боқилаётгани маълум қилинди
Фото: KUN.UZ
Самарқанд вилоятида мавжуд бўлган чорва моллари ва йилқининг асосий қисми аҳоли томонидан боқилмоқда. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 1 июл ҳолатига кўра, Самарқанд вилоятида 4 миллиондан ошиқ йирик ва майда шохли чорва ҳайвонлари бор. Жумладан, 1 миллион 567 минг бош йирик шохли қорамоллар, 2 миллион 377 минг бош қўй ва эчкилар бор. Бундан ташқари, вилоятда 26 минг 415 бош от ҳамда 10 миллион 598 мингта парранда боқилмоқда.
Чорва моллари сони тўғрисидаги маълумотлар хўжалик тоифалари бўйича таҳлил қилинганда йирик шохли қорамолларнинг бор-йўғи 4,3 фоизи фермер хўжаликлари ҳиссасига, 95,2 фоизи эса деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари, 0,5 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳисобига тўғри келган.
Шунга мос равишда қўй ва эчкиларнинг умумий сонидан бор-йўғи 6,6 фоизи фермер хўжаликларига, 89,3 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 4,1 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳисобига тўғри келган.
Шунингдек, отлар умумий сонидан 13,5 фоизи фермер хўжаликларига, 85,3 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 1,2 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар ҳиссасига тўғри келган.
Паррандаларнинг умумий сонидан 20,7 фоизи фермер хўжаликларига, 53,4 фоизи деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликларига, 25,8 фоизи қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларга тўғри келган.
Эслатиб ўтамиз, айрим экспертлар томонидан Ўзбекистонда гўшт маҳсулотлари нархининг доимий равишда ошиб боришига бундай турдаги маҳсулотларни комплекс етиштириш йўлга қўйилмагани ҳамда чорва моллари асосан аҳоли томонидан тарқоқ ҳолда боқилаётгани сабаб қилиб кўрсатилади.
Мавзуга оид
21:38 / 02.03.2026
Самарқандда ҳоким делегация таркибига оила аъзоларини қўшгани маълум бўлди
15:41 / 23.02.2026
Самарқандда ука ўз акасини ов қуролида отиб ўлдириб қўйди
16:26 / 18.02.2026
Самарқанд вилояти мактаб таълими бошқармаси бошлиғи «Алвон елканлар» можароси ортидан ишдан кетди
16:47 / 11.02.2026