Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистонда коронавирусга қарши эмланмаганларнинг ички рейсларда парвоз қилиши тақиқланди
Мамлакат ичида фақат эмланганлар, хориж фуқаролари ва вакцина олиши мумкин эмаслиги тўғрисида расмий ҳужжатга эга бўлганларгина парвоз қила олиши мумкин.
Фото: Getty Images
Покистон миллий қўмондонлик-оператив маркази (МҚОМ) коронавирусга қарши эмланмаган фуқароларнинг маҳаллий авиапарвозларга қўйилишини тақиқлади.
Марказнинг Twitter аккаунтида хабар қилинишича, 1 августдан бошлаб 18 ёшдан ошган барча эмланмаган фуқаролар ички авиапарвозларга қўйилмайди. Ушбу тақиқ мамлакатдан чиқиб кетиш ёки кириб келишга нисбатан жорий қилинмайди.
Мамлакат ичида фақат эмланганлар, хориж фуқаролари ва вакцина олиши мумкин эмаслиги тўғрисида расмий ҳужжатга эга бўлганларгина парвоз қила олиши мумкин.
Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, Покистонда коронавируснинг делта, бета ва алфа штаммларини юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмоқда.
Мавзуга оид
18:13 / 03.05.2026
Покистонда 21 йил ноқонуний яшаган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди
23:39 / 27.04.2026
Покистон афғон университетини ўққа тутди: 7 киши ҳалок бўлди, ўнлаб кишилар яраланди
23:37 / 20.04.2026
«Форсча шахмат Трампга оғирлик қиляпти» – музокараларда мужмаллик ҳукмрон
14:24 / 08.04.2026