Ўзбекистон | 14:32 / 27.07.2021
4756
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиарейс йўлга қўйилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилади. Бу ҳақда Zakon.kz нашри хабар берди.

Қайд этилишича, 29 июлдан бошлаб ҳафтасига икки маротаба давомийлик билан Ақтўбе-Нукус йўналишида янги авиақатнов очилади.

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ҳафтасига 32та рейс амалга оширилмоқда. 

Аввалроқ, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги йўналишларда aвиақатновлар йўлга қўйилиши хабар берилганди

Май ойида ўтказилган келишувларга кўра, икки давлат ўртасида «Самарқанд–Олмаота» ва «Туркистон–Тошкент» йўналишларида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилиши белгиланган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид