Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой дунёдаги илк экологик тоза ядровий реактор қуришни режалаштирмоқда
Бундай реакторни сув билан совитишнинг ҳожати йўқлиги боис ҳукумат ундан мамлакатнинг чўл ҳудудларида фойдаланишни кўзламоқда.
Хитой олимлари туз ва торийли синов ядровий реакторини қуриш режасини эълон қилди, деб хабар бермоқда LiveScience нашри. Уни совитиш учун сув керак бўлмайди.
Тахмин қилинишича, эритилган тузли ядровий реактор уранда ишлайдиган анъанавий реакторларга нисбатан анча хавфсиз бўлади, чунки эритилган туз тез совийди ва ҳаво билан алоқага киришганда қотади.
Бундан ташқари, янги «тоза» ядровий реакторнинг ярим парчаланиши 500 йилни ташкил этади, уран чиқиндилари эса 10 минг йилгача юқори радиоактивлигини сақлаб қолади.
Бундай реакторни сув билан совитишнинг ҳожати йўқлиги боис ҳукумат ундан мамлакатнинг чўл ҳудудларида фойдаланишни кўзламоқда.
Реактор прототипи августда қуриб битказилади, дастлабки синовлар эса сентябрда бошланади.
Хитой шунингдек, янги турдаги ядровий реакторларни бошқа мамлакатларга ҳам экспорт қилишни режалаштирмоқда.