Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анталяда юз берган ёнғин оқибатида 50дан ортиқ киши жабрланди
Туркиянинг Анталя вилоятидаги Манавгат курорти ҳудудида юз берган ўрмон ёнғини оқибатида камида 53 киши жабрланди. Бу ҳақда Туркия қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли маълум қилди.
«Тўртта туманда эвакуация ишларини амалга оширишимизга тўғри келди. Уйлар зарар кўрган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда», — деди у.
Маълумот берилишича, ёнғин миқёси кенг бўлишига қарамасдан, у Анталядаги туристик объектларга хавф солмайди. Тахминларга кўра, ёнғин жазирама ҳарорат натижасида келиб чиққан.
Ёнғинни ўчиришга иккита самолёт, 15 вертолёт, олти булдозер ва 106та ўт ўчириш машинаси сафарбар қилинган.
Мавзуга оид
19:44 / 28.06.2026
Тошкент давлат аграр университети спорт комплексида ёнғин содир бўлди
22:05 / 27.06.2026
Фарғонада газ тўлдириш вақтида автобус томидаги газ баллони ёрилиб кетди
12:29 / 25.06.2026
Тошкентда ёнғинга қарши алоҳида режим: нималар қилинади?
12:23 / 22.06.2026