Жаҳон | 22:29 / 28.07.2021
6176
1 дақиқада ўқилади

Олимпиадага мезбонлик қилаётган Токиода иккинчи кун рекорд даражада кунлик касалланиш қайд этилди

Фото: Global Look Press

Ҳозирда ёзги Олимпия ўйинлари ўтаётган Токиода охирги суткада 3177 кишида коронавирус аниқланди. Япония пойтахтида кунлик касалланиш ҳолатлари биринчи марта 3 мингдан ошди ва қаторасига иккинчи кун рекорд кўрсаткични қайд қилди.

Умумий ҳисобда охирги суткада Японияда 9576та янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бу кўрсаткич ҳам мамлакат учун антирекорд ҳисобланади.

Олимпиада очилиши олдидан Японияда унинг ўтказилишига қарши намойишлар бўлиб ўтди. Маҳаллий аҳоли пандемия вақтида бундай кенг кўламдаги спорт тадбири ўтказилишига қарши чиқди. Айни вақтда Олимпиада иштирокчилари орасида 100дан кўпроқ касалланиш ҳолати қайд этилди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид