Жаҳон | 20:46 / 28.07.2021
4106
1 дақиқада ўқилади

Туркиядаги ўрмон ёнғинлари Анталягача етиб борди

Хабар қилинишича, Анталядаги ёнғинлар 15та вертолёт ёрдамида ўчирилмоқда.

Туркияда ўрмон ёнғинлари авж олди – аланга Анталя вилоятигача етиб борди, деб ёзмоқда Hurriyet Daily News.

Бундан ташқари, мамлакатда аномал жазирама ҳукмронлик қилмоқда: ҳарорат 40 даражадан ошиб кетган.

Life Shot Telegram-канали Сид шаҳридаги вазият тасвирларини намойиш этди – шаҳар узра тутун кўтарилган. Шунингдек, РИА Новости ҳам ўз Telegram-каналида Анталядан кадрларни жойлаган. Хабар қилинишича, Анталядаги ёнғинлар 15та вертолёт ёрдамида ўчирилмоқда.

Bloomberg агентлигининг ёзишича, олимлар дунёнинг турли ҳудудларидаги экстремал ҳарорат глобал исиш оқибатлари деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ Европанинг қатор мамлакатларида ўрмон ёнғинлари авж олгани хабар қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид