15:46 / 29.07.2021
8498

Аляска яқинида охирги 57 йилдаги энг кучли зилзила содир бўлди

АҚШ геология хизматининг хабар беришича, Аляскадаги Перривилл шаҳридан 104 километр узоқликда, денгизда 8,2 балли зилзила содир бўлган.

Аляска яримороли соҳилларида содир бўлган зилзила Шимолий Америкада 1964 йилдан буён кузатилмаган, деб хабар берди CBS News цунамидан огоҳлантириш маркази (NWS) сейсмологи Майкл Уэстга асосланиб.

АҚШ геология хизматининг хабар беришича, Аляскадаги Перривилл шаҳридан 104 километр узоқликда, денгизда 8,2 балли зилзила содир бўлган.

Зилзиладан сўнг яриморол томон цунами келиши айтилган, аммо кейинроқ огоҳлантириш бекор қилинган.  

Зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Top