Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва агар Минск ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатса, Беларусга қарши санкциялар киритилмаслигига ваъда берди
Йил бошидан бери Литва-Беларусь чегарасида 3100дан ортиқ ноқонуний мигрант қўлга олинган.
Беларусдан Литвага ноқонуний мигрантлар оқими тўхтатилса, Вилнюс Евроиттифоқдан Минскка қарши янги санкциялар киритишни сўрамайди. Бу ҳақда Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди.
"Маълум бир мулоқот кетмоқда ва биз агар ноқонуний мигрантлар оқими тўхтатилса, Литва ҳам, Евроиттифоқ ҳам Беларусга қарши янги санкциялар таклиф қилмаслигини айтдик", — деди у.
Маълумот берилишича, йил бошидан бери Литва-Беларусь чегарасида Осиё ва африкалик 3145 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинган. Бу бутун 2020 йилдагидан қарийб 40 бараварга кўп.
Май охирларида Беларусь президенти Александр Лукашенко унинг мамлакати қўшни давлатга гиёҳванд моддалар ва ноқонуний мигрантлар ўтишига тўсиқ эканлигини, аммо ғарбнинг сиёсий босими натижасида тўсиқ вазифасини бажаришни тўхтатишини айтганди.
Мавзуга оид
09:15 / 10.06.2026
АҚШ Конгресси миграция хизмати учун 70 миллиард доллар ажратди
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
19:24 / 09.06.2026
Ўзбекистон ва Сенегал вакиллари АҚШда қаттиқ текширувдан ўтказилди
18:06 / 08.06.2026