Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар ушланди
“Фуқарони ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган талаба ва унинг шериги бўлган мутахассис ушланди”, - дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боғдод туман бўлими томонидан ДХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида Қўқон педагогика институти талабаси З.А. фуқаро Қ.ни танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Фарғона филиалига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 5 000 АҚШ долларини олган вақтда ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда, Қўқон педагогика институтининг сиртқи бўлими бош мутахассиси Х.Б. талаба З.А. дан 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ фуқаронинг савдо дўкони ҳужжатларини расмийлаштириб беришни ваъда қилган сохта кадастр ходими ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.