Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турсуной Раҳимова ҳам ҳакамлар қарорига кўра ютқазди. Рақиб эса унинг қўлини кўтарди
Бокс бўйича -51 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Турсуной Раҳимова ҳам Олимпиададаги иштирокини якунлади.
Ўзбекистонлик спорт мухлислари учун Олимпия ўйинлари кашфиётларидан бири бўлган Раҳимова 1/8 финалда мазкур тоифанинг биринчи рақамли боксчиси туркиялик Наз Чақирўғлига қарши рингга кўтарилди. Биринчи раунд тўлиқ Турсунойнинг устунлигида ўтди ва ҳакамлар 4:1 ҳисобида Раҳимованинг ғалабасини қайд этди. Иккинчи раундда эса устунлик туркиялик боксчи томонида бўлди - 2:3.


Учинчи раундда ҳам Турсуной фаолроқ бўлди, аммо кутилмаганда ҳакамларнинг уч нафари ғалабани туркиялик боксчига бериб юборишди - 2:3.

Туркиялик боксчи эса ҳакамлар қарори эълон қилинганидан кейин Раҳимовага ҳурмат изҳор қилган ҳолда унинг қўлини баланд кўтарди.

1/16 финалда Турсуной польшалик Сандра Драбикни енгиб, ўзбекистонлик аёл боксчилар орасида Олимпиада ўйинида ғалаба қозонган илк спортчи бўлганди.
Мавзуга оид
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
20:43 / 27.04.2026
Собиқ жаҳон чемпионлари Фюри ва Жошуа жанг ҳақида келишиб олди
00:24 / 02.03.2026
Ўзбекистонлик боксчилар "Странжа-2026" мусобақасида 7 та олтин медални қўлга киритишди
10:01 / 22.02.2026