Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида икки киши вафот этди
Самарқанд вилояти Ургут туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 24 ёшли йигит ва 16 ёшли қиз оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган. Kun.uz манбасига кўра, улар унаштирилган бўлиб, ўша куни Самарқандни айланишга боришган ва ортга қайтаётганда ЙТҲ содир бўлган.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг маълум қилишича, кеча, 29 июль куни соат 16:40ларда А377 Самарқанд-Айний халқаро автомобиль йўлининг Ургут тумани Устахона қишлоғидан ўтувчи 27-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ургут тумани Мўминобод қишлоғида яшовчи 1997 йилда туғилган йигит ўз бошқарувида бўлган «Ласетти» машинаси билан Самарқанд-Жартепа йўналишида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган. Сўнг йўлдан чиқиб кетиб, фуқаролардан бирининг уйига бориб урилган. Зарба кучли бўлганидан «Ласетти» уйнинг деворини йиқитиб юборган.

Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган Ургут тумани Мўминобод қишлоғида яшовчи 2005 йилда туғилган қиз оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчи машинани белгиланган меъёрдан ошириб ҳаракатлангани сабаб бўлган.
Таъкидланишича, мазкур ҳодиса юзасидан Ургут тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан дастлабки суриштирув олиб борилмоқда.

Kun.uz манбасининг хабар беришича, йигит ва қиз унаштирилган бўлиб, шу куни Самарқандга айланиб келиш учун бориб, Мўминобод қишлоғига қайтаётган бўлган.
Мавзуга оид
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026
Самарқанд туманлари қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик ва қайта ишлаш саноатига ихтисослашган ҳудуд сифатида ривожлантирилади
17:45 / 05.06.2026