Ўзбекистон | 11:08 / 30.07.2021
2285
1 дақиқада ўқилади

Шаҳрихон туманида ер майдонининг бир қисмини сотмоқчи бўлган фуқаро аниқланди

У ўзи учун ажратилган ер майдонининг бир қисмини бошқа фуқарога сотмоқчи бўлган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Таъкидланишича, фуқаро Қ.Ж. ўзига иссиқхона қуриш учун ажратилган 30 сотих ер майдонининг 4 сотихини фуқаро Д.га уй-жой қуриш учун ваколатли танишлари орқали ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига унинг 2 700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган, шунингдек текширув жараёнида Қ.Ж. ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ушбу пуллар ҳисобидан 3 млн сўмни ўз ихтиёри билан тақдим қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Андижонда 20 000 АҚШ долларига балиқчилик кўли ташкил қилиш учун ер олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланганлиги хабар қилинган эди.

Мавзуга оид