Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ҳокимият куч билан эгалланган тақдирда "Толибон" ҳукуматини тан олмаслигини билдирди
Таъкидланишича, воқеалар ана шундай тарзда ривожланадиган бўлса, Евроиттифоқ Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатади.
Фото: Ariana News
“Толибон” Афғонистонда ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллаган тақдирда Евроиттифоқ янги ҳукуматни тан олмайди. Бу ҳақда ЕИнинг минтақа бўйича махсус вакили Томас Никлассон маълум қилди.
"Агар "Толибон" ҳокимиятни ҳарбий йўл билан эгаллайдиган бўлса, у на ЕИ, на минтақадаги кўплаб давлатлар томонидан тан олинади", - деди у.
Никлассоннинг сўзларига кўра, воқеалар ана шундай тарзда ривожланадиган бўлса, Евроиттифоқ Афғонистонга ёрдам беришни тўхтатади.
У шунингдек, ҳозирда юзага келган вазиятдан хавотир билдирди.
Толиблар вакилларининг таъкидлашларича, ҳаракат мамлакат ҳудудининг 85 фоизи устидан назорат ўрнатган.
Мавзуга оид
09:40 / 18.02.2026
ЕИда Shein ритейлерига нисбатан тергов бошланди
20:01 / 17.02.2026
Афғонистонга советлар босқинида Хитойнинг позицияси қандай эди?
08:32 / 12.02.2026
ЕИ мудофаа вазирлари: Киевга ёрдам учун 90 млрд евро етарли бўлмайди
15:06 / 11.02.2026