Жаҳон | 15:36 / 02.08.2021
3497
1 дақиқада ўқилади

Австралияда ҳукуматни ағдаришни режалаштирган гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Гуруҳ фаолияти бўйича суриштирув давомида Брисбен, Кэрнс, Таунсвилл, Питерборо ва Перте шаҳарларида тинтувлар ўтказилган.

Фото: EPA-EFE/MICK TSIKAS

Австралия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари мамлакат ҳукуматини ағдариш ҳамда амалдорлар ва федерал парламент депутатларини ҳибсга олишни режалаштирган гуруҳ фаолиятига чек қўйди. Бу ҳақда федерал полиция хабар берди.

Хабарда айтилишича, гуруҳ фаолияти бўйича суриштирув давомида Брисбен, Кэрнс ва Таунсвилл (Квинсленд штати) ҳамда Питерборо ва Перте (Ғарбий Австралия) шаҳарларида тинтувлар ўтказилган.

Шунингдек, ўзини Австралия федерал полицияси офицери деб кўрсатган 46 ёшли шахс ҳибсга олинган. 

Полиция комиссари ёрдамчиси Скотт Лининг сўзларига кўра, полиция гуруҳ "аниқ ҳаракатлар қилишга урингани ёки шундай имкониятга эгалигини исботловчи" далил тополмаган.

"Биз ҳар қандай эҳтимолий хавфли ҳаракатнинг олдини олиш учун эрта босқичдаёқ ҳаракат қилдик ва янги далиллар аниқланиши билан қўшимча айбловларни илгари сурамиз", деди у.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид