Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Иккимизга ҳам олтин бера оласизми?» - Олимпиада тарихида илк марта олтин медал икки спортчига топширилди
Олимпия Ўйинлари тарихида илк марта баландликка сакраш бўйича ғолиблик икки спортчи ўртасида бўлинди.
Токио-2020 Олимпиадасининг енгил атлетика спорт тури баландликка сакраш баҳсларида италиялик Жанмарко Тамбери ва қатарлик Моатаз Эсса Баршим барча уринишларда бир хил кўрсаткич қайд этди. Улар энг юқори марра – 2,37 метрни забт этишди.
Натижалар бир хил кўриниш олгани сабабли ҳакам икки спортчининг розилигини сўрагач, италиялик Жанмарко «Бизга иккита олтин медаль беришнинг иложи борми?» деб сўради. Ҳакам эса «Ҳамма гап сизларда, агар хоҳласанглар иложи бор» деб жавоб қайтаргач, италиялик спортчи «Тарихга кирамиз, оғайни», дея қатарлик рақиби билан қўл ташлаб, ғалабани ўзаро нишонлашди.

Спортчилар иштирокидаги чексиз қувонч ва ҳис-ҳаяжонга бой ушбу вазиятни томоша қилинг:
Мавзуга оид
19:51 / 03.09.2021
Япония бош вазири истеъфога чиқади. Сабаблардан бири - Токио Олимпиадаси
17:26 / 13.08.2021
Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва барча иштирокчиларга ҳам пул мукофоти берилади
16:22 / 13.08.2021
Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганини айтди
12:32 / 12.08.2021