Жаҳон | 18:28 / 04.08.2021
3762
1 дақиқада ўқилади

Грециядаги ёнғинлар 100га яқин уйни йўқ қилди

Ёнғинлар райондаги 27та корхонага зарар етказган. Ўнлаб транспорт воситалари – 82та машина бутунлай ёниб кетган, 64та машина қисман шикастланган.

Фото: CTK/ZUMA

Афина шимолидаги ўрмон ёнғинлари 100га яқин уйнинг кулини кўкка совурди. Бу ҳақда Греция фуқаро мудофааси вазири ўринбосари Никос Хардалиасга таяниб NewsIT нашри хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Варибоби аҳоли маскани яқинидаги ўрмон ёнғинлари 1,2 минг гектарга яқин ҳудудни қамраб олган. Ёнғин оқибатида 76та уй буткул ёниб кетган, яна 18та уйга зарар етган.

Хардалиаснинг айтишича, ёнғинлар райондаги 27та корхонага зарар етказган. Ўнлаб транспорт воситалари – 82та машина бутунлай ёниб кетган, 64та машина қисман шикастланган.

Афина яқинидаги ўрмон ёнғинлари 2 август куни Парнас тоғи этагида бошланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид