Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кувайтда дунёдаги энг йирик покришкалар чиқиндихонасида ёнғин юз берди
Кувайтда майдони 600 минг квадрат метрни ташкил қилувчи, дунёдаги энг йирик покришкалар чиқиндихонасида ёнғин юз берди.
Чиқиндихона Сулабия шаҳри яқинида жойлашган бўлиб, айни вақтда у ердаги ёнғин майдони унча катта эмас. Бироқ у мамлакатга экологик фалокат билан хавф солмоқда.
Чиқиндихонада умумий ҳисобда 52 миллионтага яқин ишлатилган автомобил покришкаси сақланади.
Ёнғин 3 августда бошлангани, ёнаётган шиналардан чиқаётган заҳарли қора қуюқ тутунни узоқдан кўриш мумкинлиги маълум қилинган.
Кувайтнинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат бошқармаси чиқиндихонада 30 йилдан бери сақланиб келинаётган покришкаларни утилизация қилиш масаласи устида бош қотирмоқда. Чиқиндихонада баъзи-баъзида ёнғинлар чиқиб туради ва ўт ўчирувчилар уларни тезликда ўчиришларига тўғри келади.
Мавзуга оид
08:55 / 06.06.2026
Эрон Кувайт ва Баҳрайн томон еттита баллистик ракета учирди
08:51 / 04.06.2026
Кувайтда Эрон ҳужуми оқибатида 1 киши вафот этди, ўнлаб инсонлар жароҳатланган
12:06 / 03.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда
09:38 / 07.04.2026