Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида ҳукуматлараро ҳужжатлар имзоланди
Ўзбекистон ва АҚШ коррупция, наркотик моддалар ноқонуний айланиши, уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси ва Америка Қўшма Штатлари ўртасида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 4 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида коррупция, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисида ҳукуматлараро ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Қайд этилишича, ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ҳамда Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм имзолади.
Мавзуга оид
11:03
Трамп Гренландия сабаб божлар жорий этиш билан таҳдид қилди
08:40
Ғазо сектори: АҚШда “Тинчлик кенгаши” раҳбарияти таркиби айтилди
20:49 / 16.01.2026
Америка инвестиция фонди Россия империяси қарзлари бўйича Россиядан 225 миллиард доллар талаб қилди
20:39 / 16.01.2026