Самарқандда тест таҳлил жавобларини онлайн олиш имконияти яратилди
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида коронавирус инфекциясини аниқлаш учун тест таҳлил намуналарини топшириш ва унинг жавобларини олиш жараёнида фуқаролар томонидан карантин талабларининг бузилиш ҳолатлари учраётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати мазкур хабарлар бўйича муносабат билдирди.
Муносабатда ёзилишича, ҳақиқатан ҳам Самарқанд вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасида фуқаролар томонидан тест таҳлил намуналарини топшириш ва унинг жавобини олиш жараёнида карантин қоидаларининг бузилиш ҳолатлари содир этилмоқда.
Қайд этилишича, бу ерга келаётган фуқаролар бошқарма биносининг кўринадиган нуқталарида ўрнатилган «Оралиқ масофани сақланг!», «Карантин талабларига қатъий риоя этинг!» каби эслатмаларга риоя қилмаяпти. Бундан ташқари, айрим фуқароларнинг сабрсизлиги ва тоқат қилолмаслиги туфайли карантин қоидаларининг бузилиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.
Таъкидланишича, бу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан онлайн база ишга туширилган. Энди тест таҳлил намуналарини топширган фуқаролар унинг жавобларини samses.uz сайт орқали онлайн олишлари мумкин бўлади.
Бундан ташқари, фуқаролар ўзларига керакли маълумотни олишлари учун бевосита бошқарманинг CALL марказидаги +99866 233 26 99 телефон рақамига мурожаат қилишлари ҳам мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Kun.uz почтасига Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқародан юқоридаги мавзуда мурожаат бўлган эди. Фуқаро мурожаатида вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси биносида тест таҳлил жавобини олаётганлар соатлаб кутиб қолаётгани, шунингдек, бу ерга келаётган одамлар ҳам карантин қоидаларига амал қиламаётганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
12:21 / 07.10.2024
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи ҳалок бўлди
14:57 / 06.10.2024
Самарқандда янги 1 800 ўринли мактаб биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланди
07:15 / 02.10.2024
Самарқанд архитектура-қурилиш университетида ёнғин содир бўлди
07:10 / 02.10.2024