Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда фуқароларга хорижга чиқиш паспорти бериш вақтинча тўхтатилди
Маълумот берилишича, хитойликлар мамлакатдан чиқишга фақат фавқулодда ҳолатлардагина рухсат олиши мумкин. Ҳукумат хорижга чиқиш учун берилган ҳар бир аризани қатъий текширувдан ўтказади.
Дунёда коронавирус тарқалиши ҳолатлари кўпайгани сабабли Хитой ҳукумати ўз фуқароларига хорижга чиқиш паспортларини беришни вақтинча тўхтатади. Бу ҳақда давлат миграцион бошқармаси вакили Лю Хайтаога таяниб Синхуа агентлиги хабар берди.
Маълумот берилишича, хитойликлар мамлакатдан чиқишга фақат фавқулодда ҳолатлардагина рухсат олиши мумкин. Ҳукумат хорижга чиқиш учун берилган ҳар бир аризани қатъий текширувдан ўтказади.
Хайтао шунингдек, Хитойга олиб кириладиган ҳар бир товар эпидемиологик текширувдан ўтказилиши ҳақида огоҳлантирди.
Хитойга кириб келаётган ҳар бир транспортда коронавирус излари ёки бемор одамлар борлиги текширилади. Чегара хизматлари ноқонуний миграция устидан назоратни кучайтиради.
Мавзуга оид
22:25 / 28.04.2026
BYD компанияси фойдаси электромобилларга бўлган талаб пасайиши туфайли икки бараварга камайди
23:23 / 27.04.2026
Хитой Meta’нинг Manus стартапини сотиб олиш бўйича 2 миллиард долларлик битимини тўхтатди
08:56 / 25.04.2026
Хитой дронларни ҳавода қувватлантириш технологиясини синовдан ўтказди
22:05 / 23.04.2026