Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳаво транспорти ҳамда халқаро автомобил қатновларини қайта тиклашни режалаштирмоқда
Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ашхобод шаҳрида Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раиси ўринбосари, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг туркман томонидан раиси Эсенмурад Оразгелдиев билан музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида яқин вақт ичида Ҳукуматлараро комиссиянинг Ўзбекистондаги навбатдаги йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, Ҳукуматлараро комиссия доирасида Ўзбекистон-Туркманистон Ишбилармонлар кенгаши иккинчи йиғилиши ҳам ташкил этилади. Бўлажак тадбирлар кун тартибини шакллантириш ва янги инвестициявий лойиҳалар ҳамда савдо битимларини ишлаб чиқишга қаратилган икки мамлакат тегишли вазирлик ва идораларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари фаоллаштирилади.
Томонлар транспорт ва логистика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратдилар. Икки мамлакат Транспорт вазирликлари томонидан санитария-эпидемиология талабларига риоя этган ҳолда, тўғридан тўғри ҳаво транспорти ҳамда халқаро автомобиль қатновларини қайта тиклаш масалалари устида иш борилишига келишиб олинди.
Шунингдек, чегара ўтиш нуқталари ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, ўзаро савдо ўсиши учун тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш ҳамда икки мамлакат транспорт қувватлари ва транзит салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшма чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилади.
Ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ва таклифлар Ўзбекистон ва Туркманистонни боғловчи транспорт йўлакларини янада ривожлантириш учун тегишли “Йўл харитаси”да бирлаштирилади.
Мавзуга оид
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025