Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия Марказий Осиё давлатларига қурол етказиш ҳажмини оширди
Россия Афғонистонда вазият кескинлашгани ортида террорчилик таҳдидларига тегишли жавоб бериш учун Марказий Осиё давлатларига қурол ва техника етказиш ҳажмини оширди. Бу ҳақда Россия қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Тошкентда ўзбекистонлик ҳамкасби Шуҳрат Холмуҳамедов билан учрашувда маълум қилди.
Герасимовнинг таъкидлашича, минтақада вазиятнинг кескинлашганига жавоб бериш ва террорчилик таҳдидларини қайтариш бўйича ҳаракатларни сайқаллаш мақсадида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудларида бир қатор қўшма машғулотлар режалаштирилган.
“Ҳарбий-техник ёрдам доирасида қўшимча қурол, техника ва ҳарбий мулкни етказиш ташкиллаштирилди”, деб таъкидлаб ўтган Россия вакили.
Унинг маълум қилишича, Россия Ўзбекистон қуролли кучларини такомиллаштиришда методик ёрдам кўрсатмоқда ва Россия ҳарбий олий таълим муассасаларида ўзбекистонлик малакали кадрларни тайёрламоқда.
Айни вақтда россиялик ҳарбийлар иштирокида Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарадош Сурхондарё вилоятидаги “Термиз” ва Тожикистоннинг Хатлон вилоятидаги “Ҳарб-Майдон” полигонларида қўшма машғулотлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
16:56 / 01.05.2026
Уруш одатга айланди. Дунё оталар уйига тобутда қайтаётганига ўрганиб қолди
21:18 / 30.04.2026
“Украина дронлари сабаб” — таҳлилчилар Россиянинг 9 май парадидаги чеклов ҳақида
14:26 / 29.04.2026
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026