Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда сув тошқинларидан сўнг мансабдорларга нисбатан жиноят иши очилди
Прокуратуранинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият аҳолини яқинлашиб келаётган табиий офат ҳақида жуда кеч огоҳлантирган ва эвакуацияни ўз вақтида ташкиллаштирмаган.
Германиянинг Кобленц шаҳри прокуратураси район маъмуриятига қарши жиноят иши қўзғатди. Маъмурият ходимлари июлдаги ҳалокатли сув тошқинларида жиноий лоқайдликка йўл қўйганликда гумон қилинмоқда.
Прокуратуранинг таъкидлашича, маҳаллий ҳокимият аҳолини яқинлашиб келаётган табиий офат ҳақида жуда кеч огоҳлантирган ва эвакуацияни ўз вақтида ташкиллаштирмаган. Аниқлик киритилишича, кучли ёмғирлардан сўнг аҳоли масканларига Ар дарёсининг тошиши олдиндан кутиш мумкин бўлган мавсумий ҳодиса ҳисобланади. Маъмуриятнинг лоқайдлиги маҳаллий аҳолининг ўлимига олиб келган.
Прокуратура шунингдек, офат вақтида инқироз штаби раҳбари қандай ҳаракат қилганига ҳам баҳо беради.
Прокуратуранинг билдиришича, ушбу гумонлар ҳозирча тасдиқланмаган ва мансабдорларнинг хатоси лоқайдлик билан боғлиқ бўлмаслиги ҳам мумкин. Идора маҳаллий аҳолидан ушбу иш бўйича муҳим маълумотларни беришини сўраган.
Маълумотларга кўра, Германиядаги сув тошқинлари оқибатида 156 киши ҳалок бўлган, 670 киши тан жароҳати олган. Мингдан ортиқ одам бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мавзуга оид
23:45 / 27.06.2026
Германияда жазирама ҳарорат бўйича янги рекорд
10:54 / 26.06.2026
Тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел-сув тошқинлари хавфи эълон қилинди
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026