Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда шеригининг 16 минг доллар пулини ўзлаштириб тотализаторда ютқазган йигитга жиноий иш қўзғатилди
Самарқандда савдо шеригининг пулини ўзлаштириб букмекерлик сайтлари орқали тотализаторда ютқазган ва яна бир фуқаронинг «Дамас» машинасини олиб сотиб юборган йигитга жиноий иш қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил май ойида 26 ёшли С.Ф. 28 ёшли таниши Х.Ш.нинг ишончига кириб, унга салқин ичимликлар савдоси билан шуғулланиш ва фойда кўришни таклиф қилиб, жами 16 000 AҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган. Сўнг ушбу пулларни букмекерлик сайтлари орқали мавжуд ўйинларга тикиб, ютқазиб қўйган ҳамда бугунги кунга қадар Х.Ш.нинг пулларини қайтариб бермасдан, алдаб келган.
Бундан ташқари, С.Ф. таниши Т.Ж.га тегишли «Дамас» машинасини пулларни бўлиб тўлаб бериш шарти билан 9 000 долларга харид қилган. Бироз муддатдан сўнг фуқаролардан бирини «Дамас» ўзига тегишли эканига ишонтириб, машинани унга 6 200 долларга сотиб, пулларни ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Қайд этилишича, юқоридаги ҳолатлар юзасидан С.Ф.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:42 / 23.01.2026
Остона ва Самарқанд ўртасида авиарейслар сони кўпаяди
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
21:43 / 12.01.2026
Самарқанд шаҳри кенгайтирилади ва Самарқанд тумани тугатилади
10:01 / 07.01.2026