Жаҳон | 23:46 / 07.08.2021
12550
1 дақиқада ўқилади

Минскдаги дўконлар пештахталаридан Украина, Литва ва Полша маҳсулотларини олиб ташлаш талаб қилинди

Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси Владимир Кухаревнинг сўзларига кўра, бутун мамлакат миқёсида ана шундай қарор қабул қилиш вақти келди.

Ҳукумат Минскдаги дўконларни «энг яхши пештахталарга» Беларусга қарши санкциялар киритган мамлакатлар маҳсулотларини жойлаштиришда айбламоқда, деб ёзади «Беларусь сегодня».

«Бугун қатор мамлакатлар — Украина, Литва, Полша бизга қарши санкциялар киритган — уларнинг маҳсулотлари эса дўконларнинг энг яхши пештахталарида турибди! Ўзимизнинг маҳсулотларни эса қидириш керак. Шунинг учун дўконлар олдига кескин талаб қўйдик: ёки вазият ўзгариши керак ёки биз чора кўрамиз», — дея Минск шаҳар ижроия қўмитаси раиси Владимир Кухаревнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Унинг сўзларига кўра, бутун мамлакат миқёсида ана шундай қарор қабул қилиш вақти келди.

Беларусга қарши Евроиттифоқ, АҚШ, Буюк Британия ва Канада санкциялар киритган, шунингдек, Литва, Полша ва Украина алоҳида чоралар ҳақида эълон қилган.

Мавзуга оид