Жаҳон | 14:44 / 07.08.2021
7861
1 дақиқада ўқилади

Покистон “Толибон” жангариларини қўллаб-қувватлаётгани тўғрисидаги айбловларни рад этди

Покистон вакили “Толибон” ИШИД билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақидаги баёнотни “хаёлот” деб атади.

Фото: Drazen Jorgic/Reuters

Покистон “Толибон” жангариларини қўллаб-қувватлаётгани тўғрисидаги Афғонистоннинг барча баёнотларини рад этади. Бу ҳақда Покистоннинг БМТдаги доимий вакили Мунир Акрам маълум қилди.

“Биз бу айбловларни буткул рад этамиз. Бизнинг чегарамиз ёпиқ, унинг 97 фоиз қисми тўсиқ билан ўралган”, - деди у.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, чегарадан қонунга мувофиқ равишда ҳар куни 30 мингга яқин киши ўтади. 

Покистон вакили шунингдек, “Толибон” ИШИД билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақидаги баёнотни ҳам рад этди.

“Улар ғоявий жиҳатдан фарқ қилади, “Толибон” ИШИДга қарши курашмоқда, улар қанақасига ҳамкорлик қилиши мумкин? Буларнинг бари хаёлот”, - деди Акрам.

Аввалроқ Афғонистоннинг БМТдаги доимий вакили Ғулом Исҳоқзай Покистонни толибларга ёрдам беришда айблаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид