Жамият | 09:00 / 07.08.2021
9111
6 дақиқада ўқилади

Тошкент вa Нурaфшон шaҳaрлaридa UZTELECOM'нинг иккитa модернизaциялaнгaн сотув вa хизмaт кўрсaтиш офислaри очилди

2020 йил охирида Андижон шаҳрида бошланган, республика бўйлаб савдо ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳа кенгайиб бормоқда ва энди навбат серқуёш Тошкент ва Нурафшон шаҳарларига келди. Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг марказида миллий операторнинг янги, замонавий ва эргономик офислар ташриф буюрувчиларга ўз эшикларини очди.

Очилиш маросимларда Бош вазир маслаҳатчиси – IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, Тошкент вилоят ҳокими ўринбосари Шуҳрат Ҳакимов, шунингдек, маҳаллий ҳокимият вакиллари ва компания раҳбарияти иштирок этишди.

«Бугунги кунда давлатимиз сиёсатининг стратегик мақсади – бу Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги босқичига, яъни рақамли ҳукуматга ўтиш ва рақамли жамият, мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий тараққиётини таъминлаш, фуқароларнинг турмуш тарзини яхшилаш, инсонларнинг эҳтиёжлари ва эркин ривожланишини қондириш учун кенг имкониятлар яратиш, қадриятларга асосланган ривожланиш моделини амалга оширишдир. Шу мақсадда Президентимиз ташаббуси билан «Рақамли Ўзбекистон – 2030» стратегияси қабул қилиниб, унинг асосий йўналишларидан бири давлат ва иқтисодиётни бошқаришни рақамли ўзгартириш, уларнинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, замонавий ахборот технологияларини жорий этишдир. Ўтган давр ичида биз сезиларли ютуқларга эришдик. Кўплаб ижтимоий лойиҳалар амалга оширилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг энг чекка нуқталарида яшовчи аҳоли ҳам энди юқори тезликдаги интернет ва мобил алоқа хизматларидан бемалол фойдаланишлари мумкин! Бу борада мамлакатимизнинг миллий оператори ҳам муайян ишлар амалга оширмоқда. Модернизациялашган офисларнинг очилиши ушбу кенг кўламли ишларнинг давоми бўлди», – деди Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов.

Лойиҳанинг асосий тамойилига кўра, бу офисларни очишдан мақсад телекоммуникация технологиялари бозорида хизмат кўрсатиш соҳасини янги босқичга кўтариш ва мобил алоқадан тортиб мобил ва уй интернетигача UZTELECOM миллий операторининг барча хизматларини битта хизмат кўрсатиш офисида бирлаштиришдир.

Ягона фалсафага амал қилган ҳолда, Тошкентдаги сотув ва хизмат кўрсатиш офиси Eco Hi-tech услубида яратилган ва миллий оператор абонентларига қулайлик яратиш мақсадида замонавий технологиялар билан жиҳозланган.

«UZTELECOM бутун мамлакат бўйлаб сотув ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ва такомиллаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳани давом эттирмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида кўплаб шаҳарларда янгиланган офисларимиз ўз эшикларини очган бўлиб, у ерда меҳмонлар компания хизматларининг янги имкониятлари билан таништирилди. Янги сотув ва хизмат кўрсатиш офисларимизни реконструкция қилиш лойиҳасининг асосий тамойили абонентларни энг эргономик ва қулай офислар билан таъминлашдир. Эндиликда улар UZTELECOM миллий операторининг барча хизматларини, яъни уй ва мобил интернетни бир жойнинг ўзида, тез ва қулай тарзда улашлари мумкин бўлади», – дейди «Ўзбектелеком» АК бош директори Назиржон Ҳасанов.

Шунингдек, энди UZTELECOM'нинг халқ орасида «Aлоқа уйи» номи билан машҳур бўлишга улгурган Нурафшон шаҳридаги янгиланган сотув ва хизмат кўрсатиш офисида ҳам вилоят аҳолиси барча алоқа хизматларидан фойдаланишлари мумкин, сабаби бу ерда аҳолига уяли алоқадан тортиб мобил ва уй интернетигача хизматлар кўрсатувчи UZTELECOM миллий операторининг офислари, шунингдек, Республика почтаси, Aлоқабанк, Ўзбекистон Республикаси Aхборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ҳамда Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш ҳудудий бошқармаси фаолият юритади.

«Президентимизнинг алоҳида эътибори туфайли Ватанимизнинг шаҳар ва қишлоқлари ҳар куни ўзгариб бормоқда. Бу жараёнларнинг муҳим омили давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган «Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун» деган устувор тамойил бўлди. Бу тамойилнинг амалга оширилиши натижасида Тошкент вилоятининг марказига айланган Нурафшон шаҳри бутунлай янгича қиёфа касб этмоқда. Шуниси эътиборга лойиқки, «Ўзбектелеком» АК ҳам ушбу минтақани ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшмоқда, бу эса муносиб турмуш тарзини яратиш учун бир қатор имконият ва шароитларни яратмоқда. Телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун янада қулай имкониятлар яратиш мақсадида, Нурафшон шаҳрининг марказида ушбу замонавий офис қад ростлади ва ҳозирда илк ташриф буюрувчиларни қарши олишга тайёр», – қайд қилди Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Шухрат Хакимов.

«Бугун Нурафшон шаҳрида UZTELECOM'нинг янги замонавий ва барча қулайликларни ўз ичига олган янги биноси қад ростлади. Бу шаҳар аҳолиси учун жуда яхши имконият, чунки ҳозирда ҳам алоқа, ҳам банк, шунингдек почта хизматларидан бир вақтнинг ўзида фойдаланишлари мумкин. Авваллари бу ерда эски почта хизматлари биноси жойлашган эди, энди эса шаҳар кўркига кўрк қўшиб турувчи замонавий иншоот фойдаланишга топширилди. Бунинг учун биз бу лойиҳани амалга оширган барча масъулларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз», – дейди телекоммуникация соҳаси фахрийси Жумабой Бўтаев.

Байрам UZTELECOM'нинг энг яхши анъаналари ва услубида – ёқимли мусиқа ва рақс ҳамроҳлигида меҳмонларнинг чиқишлари билан ўтказилди. Шунингдек, ходимлар офисга ташриф буюрувчилар учун қисқа экскурсия ўтказдилар ва бу ердаги янгиликлар билан таништирдилар.

Таъкидлаш жоизки, ушбу лойиҳа компания томонидан муваффақиятли амалга оширилмоқда ва келажакда миллий оператор абонентларини бир қатор янгиликлар кутмоқда.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид