19:08 / 07.08.2021
6995

ХДП янги логотипга эга бўлди

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг 7 август кунги IV пленумида партиянинг янги рамзи тақдим этилди.

Партиянинг янги логотипи параллелограмм шаклида бўлиб, бинафша ва оқ рангда акс эттирилган, марказида “XDP” деган ёзув туширилган.

ХДП марказий кенгаши раиси Улуғбек Иноятов партиянинг янги рамзига қисқача таъриф берди.

“Рамздаги бинафша ранг – меҳр-оқибат, саховатлилик рамзи бўлиб, етакчилар, лидерлар ранги ҳисобланади. Ушбу ранг партия ўз электорати вакиллари манфаатини ҳимоя қилишга, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришга ва қўллаб-қувватлашга доимо тайёр эканлигига ишорадир.

Оқ ранг тинчлик-хотиржамлик, ижтимоий бирдамлик ва барқарорлик каби азалий ва эзгу ғояларни ифодалайди”, – деди партия раиси.

Эслатиб ўтамиз, ХДПнинг IV пленумида партия номидан президентлик сайловида Мақсуда Ворисова номзоди илгари сурилиши маълум қилинган.

Top