Ўзбекистон | 11:05 / 09.08.2021
2570
1 дақиқада ўқилади

Яккабоғда коронавирусдан даволанаётган беморлардан кислород баллонлари учун пул йиғилаётгани айтилди.

Фото: KUN.UZ

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Яккабоғ тумани юқумли касалликлар шифохонасида коронавирусдан даволанаётган беморларга кислород баллонлари етишмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда беморлардан уларни кислород баллонлари билан таъминлаш учун пул йиғилаётгани ҳам айтилган. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолатга изоҳ берди.

Маълум қилинишича, ушбу хабар юзасидан тегишли ташкилот раҳбарлари билан юқумли касалликлар шифохонасида ўрганиш олиб борилган.

Ўрганиш давомида, беморларга кислород баллонлари етишмаётгани ҳамда кислород баллонлари билан таъминлаш учун улардан пул йиғилаётгани тўғрисидаги гаплар ўз исботини топмаган.

Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Сарвар Жўраевнинг маълум қилишича, Яккабоғ тумани юқумли касалликлар шифохонасида жами 45 дона кислород балонлари бор. Уларни ҳар куни тўлдириб келишда ҳеч қандай муаммо бўлмаган. 

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид