Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Китоб туманидаги шифохонада бемор врачлар хатоси билан вафот этгани айтилди. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳодисага изоҳ берди
Ижтимоий тармоқларда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли шифохонага ётқизилган беморнинг врачлар хатоси туфайли вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман тиббиёт бирлашмаси ҳодиса юзасидан муносабат билдирди. Унда ёзилишича, бемор икки марта шифохонадан ўзбошимчалик билан кетиб қолган.
Муносабатда маълум қилинишича, жорий йил 5 август куни соат 13:30 ларда Китоб тумани тез ёрдам бўлимининг Макрид филиали навбатчилик қисмига шу ҳудудда яшовчи Н.Б.нинг қорин соҳасида қаттиқ оғриқ юз бераётгани бўйича қариндошлари томонидан чақирув келиб тушган.
Чақирувга кўра, навбатчи шифокорлар Т.Эшонқулов ҳамда фельдшер З.Қурбоновалардан тузилган тез ёрдам гуруҳи айтилган манзилга етиб борган. Кўрикдан ўтказиш вақтида бемор қорин соҳасида кучли оғриқ борлигини айтган. Шифокорлар унга ҳазм аъзолари фаолияти функцияси бузилиши ташхиси қўйган ва биринчи ёрдам сифатида оғриқ қолдирувчи уколлар қилинган. Шундан сўнг тиббиёт ходимлари беморни шифохонага ётқизиш кераклигини айтишган. Фуқаро Н.Б. эса айни вақтда оғриқлари тўхтагани сабабли шифокорлар таклифини рад этган. Тез ёрдам ходимлари унинг яқинларига ультратовуш ва лаборатор текширувлардан ўтиши лозимлигини таъкидлаб ортга қайтишган.
Қайд этилишича, шу куннинг ўзида фуқаро Н.Б.да яна оғриқлар қайта кучая бошлаган ва соат 16:00 ларда қариндошлари Китоб тумани тиббиёт бирлашмаси қабул диагностика бўлимига олиб келишган. Бу ерда навбатчи шифокор А.Ҳасанов беморни қайта кўрикдан ўтказган. Ҳар галгидек, биринчи ёрдам сифатида оғриқ қолдирувчи укол қилинган. Оғриқ қолгандан сўнг Н.Б. ўзбошимчалик билан шифокорлар рухсатисиз яширинча уйига қайтиб кетган.
Ўша куни соат 22:00ларда унда яна оғриқ бошланган ва тиббиёт бирлашмасининг қабул диагностика бўлимига мурожаат қилган. Уни бу сафар навбатчи реаниматолог М.Хатамов, навбатчи терапевт Н.Келдиева ва навбатчи жарроҳ Б.Аҳмедовлар қабул қилиб, зудлик билан УТТ, ренгенография, ЭКГ, лаборатор таҳлиллардан ўтказишган.
Таҳлил натижаларига асосланиб, беморга ўткир панкреатит (ошқозон ости безининг ўткир ёки сурункали яллиғланиши) ташхиси қўйилган ва биринчи ёрдам сифатида оғриқ қолдирувчи укол қилинган.
Таъкидланишича, Н.Б. доимий шифокорлар кузатуви остида бўлиши кераклиги инобатга олиниб, уни туман шошилинч тез ёрдам бўлимига ўтказишган. Ўрганишлар давомида беморда қандли диабет ва семизликнинг 3-даражаси каби ёндош касалликлар борлиги аниқланган ва шифокорлар даволаш стандартлари асосида зарурий муолажалар қилишган. Беморнинг ҳолати бироз яхшилангандан сўнг 6 август куни эрта тонгда Н.Б.нинг яқинлари шифокорлар тавсиясисиз уни Самарқанд шаҳрига олиб кетишган ва бемор вафот этган.
Мавзуга оид
09:02 / 05.06.2026
Мактаб ва шифохоналарда энергия тежамкор лойиҳалар амалга оширилади
15:09 / 24.05.2026
Қашқадарёда ФВВ ходими дарёга тушиб кетган болани қутқариб қолди
22:06 / 23.05.2026
Қашқадарёда кўп қаватли бино қурилиши учун етказиб берилган сифатсиз ғиштлар йўқ қилинди
12:01 / 26.03.2026