Жаҳон | 18:47 / 10.08.2021
3904
1 дақиқада ўқилади

Латвия чегарачиларига Беларус билан чегарада ноқонуний мигрантларга қарши куч ва махсус воситалардан фойдаланишга рухсат берилди

Латвия ҳукумати Беларус чегарасидаги Лудзенск, Краславск, Аугшдаугавск ўлкалари ва Даугавпилс шаҳрида фавқулодда вазият режимини эълон қилди.

Фото: Reuters/Scanpix/LETA

Латвиялик чегарачиларга Беларус билан чегарани ноқонуний кесиб ўтганларни ортга қайтариш учун жисмоний куч ва махсус воситаларни қўллашга рухсат берилди, деб ёзади Delfi.

Қайд этилишича, бунда чегарачиларга қуролли кучлар ва полиция ёрдам беради.

Латвия ҳукумати Беларус чегарасидаги Лудзенск, Краславск, Аугшдаугавск ўлкалари ва Даугавпилс шаҳрида фавқулодда вазият режимини эълон қилди. Режим 11 августдан 10 ноябргача давом этади.

Бош вазир Кришянис Каринш ва ички ишлар вазири Мария Голубева нолегал мигрантлар оқимини ЕИ мамлакатларига қарши эълон қилинган «гибрид уруш» деб атади.

Аввалроқ Литвада мигрантлар оқими билан боғлиқ инқироз сабабли фавқулодда вазият эълон қилинганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид