Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг Тожикистондаги базасига янги қуроллар келтирилди
Хабар қилинишича, барча янги қуроллардан Тожикистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларда фойдаланилди.
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базасига янги қуроллар - "Верба" кўчма зенит ракета мажмуалари, "Калашников" АК-12 автоматлари, замонавий снайпер винтовкалари келтирилди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати хабарига кўра, 201-ҳарбий база, шунингдек, Макаров тўппончалари ўрнига Яригин тўппончалари, ўточар қуролларга ҳам эга бўлган.
"Барча янги қуроллардан Тожикистон ва Ўзбекистон билан ҳамкорликдаги ҳарбий машғулотларда фойдаланилди", - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон, Тожикистон ва Россиянинг Афғонистон билан чегара яқинида, Хатлон вилоятидаги «Ҳарбмайдон» полигонида 1 августда бошланган ҳарбий машқлари 10 август куни якунланди.
10 кунлик машғулотларга уч давлат армиясининг 2,5 мингдан ортиқ аскар ва офицерлари, 500 та ҳарбий техника ва артиллерияси, 25 та жанговар самолёт ва вертолётлари жалб қилинди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026