Жаҳон | 21:35 / 10.08.2021
10052
1 дақиқада ўқилади

Тайван Хитой билан эҳтимолий урушга шайликни текшириш учун ҳарбий машғулотлар ўтказади

Ҳарбий машғулотларга барча турдаги қўшинлар жалб этилади. Машғулотлар 13-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Фото: Makoto Lin/Taiwanese Presidential Palace

Тайван сентябр ўрталарида мамлакат армиясининг Хитой билан қуролли тўқнашувга тайёрлигини текшириш мақсадида ҳарбий машғулотлар ўтказади. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.

«Хан Куанг» ҳарбий машғулотларига барча турдаги қўшинлар жалб этилади. Машғулотлар 13-18 сентябр кунлари бўлиб ўтади.

Тайван ҳукумати минтақада Хитой халқ озодлик армиясининг ҳарбий-денгиз кучлари ўсиб бораётганидан хавотирда. 

Ўтган ҳафтада АҚШ Large Scale Exercise 2021 (LSE 2021) ҳарбий-денгиз машғулотларини бошлади. Машғулотлар АҚШнинг бир нечта фронтда уруш олиб бориш ва Қора, Жанубий Хитой ҳамда Шарқий Хитой денгизларида Россия ва Хитойга қарши жавоб қайтара олиш имкониятларини намойиш этиш мақсадида ўтказилмоқда.

Америкалик ҳарбийларнинг сўзларига кўра, бу охирги 40 йил ичидаги энг йирик ҳарбий машғулотлар ҳисобланади. Машғулотларга 25 мингдан ортиқ аскар ва 36та ҳарбий кема жалб этилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид