Жамият | 09:00 / 13.08.2021
7498
1 дақиқада ўқилади

«Ипак Йўли» банки UnionPay карталари ёрдамида халқаро пул ўтказмаларини амалга оширишга тайёр

«Ипак Йўли» банки UnionPay International халқаро тўлов тизими сертификатидан муваффақиятли ўтди. Бу орқали банк UnionPay Money Express халқаро пул ўтказмалари хизматини ишга тушириш имкониятига эга бўлди.

UnionPay Money Express халқаро пул ўтказмалари Ipak Yo‘li Mobile иловаси ёки шахсий кабинет орқали дунёнинг 63 мамлакатидаги UnionPay карталарига пул ўтказмаларини амалга ошириш имконини беради. Ўтказилган пул маблағлари қабул қилувчининг картаси қайси банкка тегишли эканига қараб, ўша заҳоти ёки 12 соат ичида тушади.

Ipak Yo‘li Mobile иловаси фойдаланувчилари белгиланган жойга кун давомида етказиб бериш хизмати билан UnionPay картасига буюртма беришлари мумкин.

UnionPay картасига ҳозироқ буюртма беринг: onelink.to/d37evh

Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев

Мавзуга оид